Legal consultation - free, fast, for everyone!

, , 10 йиллик тажриба

4

0 та шарҳ

47477 та шарҳ
Davronova Nigina

Рузметов Бекзод

QXOR-2424100412402 Қарор чиқарган шахс: Ҳ.Адилов Қ А Р О Р Хоразм вилояти жиноят ишлари бўйича Шовот тумани суди 2024 йил март ойининг 06 куни ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья Ў.З.Машарифов, О.Қурамбоевнинг котиблигида, ҳуқуқбузар Рўзметов Рустам томонидан берилган шикоятни тақдим қилинган ҳужжатлар билан бирга 3-1-2204-2401/155-сонли ишни кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Рўзметов Рустам (Ro’zmetov Rustam), 1946 йил 21 июнь куни Шовот туманида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта, пенсионер, оилали, Шовот тумани, Янгиобод маҳалласи, Чўлпон кўчаси, 16-уйда яшайди, илгари маъмурий жавобгарликка тортилмаган, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 60-моддаси 3-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган. Суд тўпланган иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И : Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги кадастр агентлиги Шовот туман бўлими бошлиғи Ҳ.Адиловнинг 2024 йил 12 февралдаги қарорига кўра, Рўзметов Рустам Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 60-моддаси 3-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга базавий ҳисоблаш миқдори 340.000 сўмнинг 150 баравари миқдорида, яъни 51.000.000 сўм жарима жазоси тайинланган. Маъмурий баённомага кўра, Рўзметов Рустам Шовот тумани, К.Рахимов массиви ер тархининг №4664к-контуридаги ер майдонида ҳеч қандай ҳуқуқий ҳужжатларсиз 2016 йил апрель ойида 600 м2 ер участкасини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, шудан 30 м2 ер майдонида ўзбошимчалик билан қурилиш ишлари бажарганлиги аниқланган. Ҳуқуқбузар Рўзметов Рустам суд мажлисида Шовот тумани, Шаҳарча массиви ер тархининг №12799к-контуридаги ер майдонида ҳеч қандай ҳуқуқий ҳужжатларсиз 2012 йил май ойида 28.3 м2 ер участкасини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, шудан 28.3 м2 ер майдонида қурилиш ишлари амалга оширганлигини, ҳозирда қилмишидан пушаймонлигини, оилавий ва моддий аҳволини, оиласи ижтимоий жиҳатдан оғир аҳволда эканлигини, тайинланган 51.000.000 сўм жаримани тўлаш имконияти йўқлигини билдириб, ўзига нисбатан тайинланган жарима миқдорини камайтиришни сўраб кўрсатма берди. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 60-моддасида, “Фуқаролар Конституция ва қонунларга риоя этишга, бошқа инсонларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилишга мажбурдирлар”-деб кўрсатилган. Шунингдек, Конституциянинг 20-моддаси 4-қисмига мувофиқ давлат органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда Ҳужжат имзоланган: Машарифов Ўктамжон Зарифбоевич, 08.03.2024 3-1-2204-2401/155 тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши кераклиги белгиланган. Маъмурий жавобгарликка тортилган Рўзметов Рустамга нисбатан чиқарилган Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги Шовот туман бўлими бошлиғининг қарорини муҳокама қилиниб, у томонидан ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги ишдаги мавжуд далиллар билан исботланганлиги ҳақида қонуний ва асосли хулосага келинган бўлсада, бироқ, Рўзметов Рустамнинг ушбу ғайриҳуқуқий хатти-ҳаракати Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 60-моддаси 3-қисми билан нотўғри квалификация қилинган деган тўхтамга келиб, асослантирилмаган қарор қабул қилиб, шошма-шошарликка йўл қўйган деб ҳисоблайди. Чунки, иш ҳужжжатлари ва судда аниқланган ҳолатларга кўра, ҳуқуқбузар Рўзметов Рустам томонидан 2012 йил май ойида ўзининг яшаш уйига туташ бўлган ҳудуддаги ер майдонидан 28.3 м2 ер участкасини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, шудан 28.3 м2 ер майдонида қурилиш ишлари амалга оширилган бўлиб, у эгаллаб олинган ушбу ер участкасига нисбатан қонуний ҳуқуқлари мавжуд бўлмаган ҳолда 2024 йилнинг 05 февраль кунига қадар эгалик қилиб, фойдаланиб келганлиги аниқланган. Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, ажратилган ер участкасига туташ бўлган ва туташ бўлмаган ер участкаларида қурилиш ишларини амалга оширганлик учун жавобгарлик назарда тутилган Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 60-моддаси 3-қисми Ўзбекистон Республикаси 2021 йил 6 августдаги ЎРҚ-708-сонли Қонунига асосан, МЖтКга янги норма сифатида киритилган бўлиб, қарорда муҳокама қилинаётган Рўзметов Рустам томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, ўзига ажратилган ер участкасига туташ бўлган ҳудудда қурилиш ишларини амалга оширганликда ифодаланган ҳуқуқбузарлик ҳаракати қонунга ўзгартириш киритилмасдан олдин содир қилинганлиги кўринади. Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 9-моддаси 3-қисмида, маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни енгиллаштирувчи ёки бекор қилувчи ҳужжатлар орқага қайтиш кучига эгалиги, яъни ушбу ҳужжатлар чиққунга қадар содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатларига ҳам таалуқлилиги, маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни белгиловчи ёки жавобгарликни кучайтирувчи ҳужжатлар эса орқага қайтиш кучига эга бўлмаслиги қайд қилинган. Бундай ҳолда, Рўзметов Рустамни ҳуқуқбузарлик содир этилган вақтда амалда бўлмаган Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 60-моддаси 3-қисми маъмурий жавобгарликка тортилишини қонуний ва асосли деб бўлмайди. Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 60-моддаси 2-қисмида, ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, шу жумладан ушбу ер участкаларига нисбатан қонуний ҳуқуқлари мавжуд бўлмаган ҳолда улардан фойдаланганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд, Рўзметов Рустамнинг ғайриҳуқуқий ҳаракатини ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, шу жумладан ушбу ер участкаларига нисбатан қонуний ҳуқуқлари мавжуд бўлмаган ҳолда улардан фойдаланиш ҳуқуқбузарлиги сифатида баҳолаб, унинг қилмишини Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 60-моддаси Ҳужжат имзоланган: Машарифов Ўктамжон Зарифбоевич, 08.03.2024 3-1-2204-2401/155 3-қисмидан шу модданинг 2-қисмига қайта квалификация қилишни лозим топади. Ҳуқуқбузар Рўзметов Рустамнинг Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 60-моддаси 2-қисмида назарда тутилган айби, ишда мавжуд бўлган, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги Шовот туман бўлими ходимлари томонидан 2024 йил 05 февраль куни тузилган далолатнома ва унга илова фотосуратлар, унга нисбатан 2024 йил 12 февралдаги Кадастр агентлиги Шовот туман бўлими бошлиғи Ҳ.Адилов томонидан тузилган QXOR- 2424100412402-сонли маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома ҳамда бошқа далиллар билан ўз исботини топган. Юқоридагиларга асосан, суд Рўзметов Рустамга оид чиқарилган Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги Шовот туман бўлими бошлиғининг QXOR- 2424100412402-рақамли қарорини бекор қилиб, унинг оилавий шароитини, моддий ва оилавий аҳволини, содир қилинган ҳуқуқбузарликни хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 60-моддаси 2-қисми санкциясида назарда тутилган жарима жазоси тайинлашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 25, 33, 309, 310-311- моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И : Рўзметов Рустамга оид Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги Шовот туман бўлими бошлиғи Ҳ.Адиловнинг 2024 йил 12 февралдаги QXOR-2424100412402- рақамли қарори бекор қилинсин. Рўзметов Рустам нинг ғайриҳуқуқий хатти-ҳаракати Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 60-моддаси 3-қисмидан шу модданинг 2-қисмига қайта квалификация қилинсин. Рўзметов Рустамга оид Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 60-моддаси 2-қисми билан МЖтКнинг 33-моддасини қўллаб, базавий ҳисоблаш миқдори 340.000 сўмнинг 15 (ўн беш) баравари миқдорида, яъни 5.100.000 (беш миллион бир юз минг) сўм жарима жазоси тайинлансин. Қарор устидан апелляция шикояти (протести) қарор ўқиб эшиттирилган кундан эътиборан ўн сутка ичида, ўзига нисбатан суд қарори чиқарилган шахс томонидан эса, қарорнинг кўчирма нусхаси унга топширилган ёки у томонидан ушбу кўчирма нусха олинган кундан эътиборан худди шу муддатда, ушбу қарор агар апелляция тартибида кўрилмаган бўлса, кассация шикояти (протести) биринчи инстанция судининг қарори чиқарилган кундан эътиборан олти ой ичида шу суд орқали Хоразм вилоят судига берилиши мумкин. Раислик қилувчи Ў.З.Машарифов

Абдурахманов Отабек

Soliyeva Xulosa

Ergashev Sherzod

Móminova Mohizoda

Móminova Mohizoda

Ha

Rasulov Zoxidjon

Kadastr hujjatlarini rasmiylashtirish uchun hodimlar kerak bogʻlanmoqchiman

Joʻrayeva Zuhra

Aha rahmat oldim

Mustafaqulova Mastura Asatulla qizi

Móminova Mohizoda

Kushokov ilhomjon

Asilova Madina

Абдулажанов Хамиджон

Assalomu Aleykum . Farzandimni shartnoma a’sosida xususiy (Newtone academy) o’quv markaziga o’qishga bergan edim . Shartnoma 1 yilga tuzilgan edi lekin 5 oy o’tkandan so’ng sababsiz markaz yopildi , bizga na murojat qilishdi na ogoxlantirishti na pulimizni qaytarib berishdi . Shu masalada maslaxat berishingizni so’rayman.

Rahmatjonov Anvarjon

Abdiyva Shaxnoza

Abdiyva Shaxnoza

Qòldosheva Shahrizoda

Каюмов Бобур

Каюмов Бобур

Ассалому алайкум

Chat