“Яшил энергия” сертификатлари тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–156-сон, 12.05.2023 й.) қабул қилинди
Қарорга мувофиқ, электрнинг қайта тикланувчи манбалар асосида ишлаб чиқарилганини тасдиқловчи “яшил энергия” сертификати тизими қуйидаги босқичларда жорий этилади:
Битта “яшил энергия” сертификати 1000 кВт*соат электр ишлаб чиқарилганлигини тасдиқлайди.
“Яшил энергия” сертификатлари тизимини юритиш Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Қайта тикланувчи манбалардан фойдаланишга асосланган генерация объектларининг “яшил энергия” сертификатлари савдосидан тушган даромадлари фойда солиғидан озод этилади.