Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Оториноларингология илмий-амалий тиббиёт маркази ташкил этилади

  • 03.08.2023
  • 474 марта ўқилди

Оториноларингология хизматини такомиллаштириш ва унинг кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–255-сон, 01.08.2023 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, 2023 йил 1 сентябрдан юридик шахс мақомига эга бўлган Республика ихтисослаштирилган оториноларингология ва бош-бўйин касалликлари илмий-амалий тиббиёт маркази ташкил қилинади. 

Марказ оториноларингология йўналишидаги ишларни мувофиқлаштиради ҳамда “Марказ – ҳудудий тиббиёт муассасалари – туман (шаҳар) тиббиёт муассасалари” тизими асосида ишлайди. 

2024/2025 ўқув йилидан Марказда оториноларингология ихтисослиги бўйича тиббиёт кадрларини клиник ординатура орқали тайёрлаш ташкил қилинади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар кўп тармоқли тиббиёт марказларининг оториноларингология бўлимлари Марказнинг ҳудудий филиаллари ҳисобланади.

2024 йил 1 январдан оториноларингология ва юз-жағ жарроҳлиги йўналишларидаги тиббий хизматлар имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан кўрсатилишига рухсат берилади.

2024 йилдан заиф эшитадиган болаларни кохлеар имплантация амалиётига тайёргарлик даврида қўшимча йилига камида 2 000 та рақамли эшитиш мосламалари билан таъминлаш йўлга қўйилади.

Қарор билан шунингдек, 2023–2026 йилларда оториноларингология хизматини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди. 

Chat