Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Ўзбекистон иш ҳақини ҳимоя қилиш тўғрисидаги конвенцияга қўшилди

  • 13.03.2024
  • 724 марта ўқилди

Иш ҳақини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Конвенция ратификация қилинди

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-918-сон, 12.03.2024 й.) билан Халқаро меҳнат ташкилотининг Конвенцияси ратификация қилинди

Унга кўра, Халқаро меҳнат ташкилотининг Иш ҳақини ҳимоя қилиш тўғрисидаги 95-сонли Конвенцияси (Женева, 1949 йил, 1 июль) ратификация қилинди.

Мазкур конвенция 99 давлат томонидан ратификация қилинган. Улар орасида Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон каби қўшни давлатлар ҳам бор.

Chat