"Давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талабларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (157-сон, 27.08.2024 й.) қабул қилинди
Қарор билан Давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талабларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
2024 йил 1 октябргача таълим соҳасидаги атамаларнинг халқаро даражада қабул қилинган атамаларга мувофиқлигини таъминлаган ҳолда "Узлуксиз таълим тизимининг изоҳли луғати" ишлаб чиқилади.
Шунингдек, давлат таълим стандартлари, давлат таълим талаблари, ўқув режа ва дастурларини ишлаб чиқишда қуйидагилар инобатга олинади:
Таълим натижаларининг халқаро миқёсда тан олинишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистонда мавжуд таълим турлари ЮНЕСКОнинг "Таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичи” даражалари билан мувофиқлаштирилади.
2024 йил 1 августгача dts.uz – Давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талабларининг ягона очиқ муҳокама портали ишга туширилади.