Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-923-сон, 02.04.2024 й.) билан Солиқ кодексига қўшимчалар киритилди
Унга кўра, қуйидаги қўшимчалар киритилди:
“Ҳамкорлик шартномалари”га асосан “20 минг тадбиркор –500 минг малакали мутахассис” дастурига киритилган тадбиркорларга (бундан Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтган тадбиркорлик субъектлари мустасно) айрим солиқларни ҳамда айланмадан олинадиган солиқни ушбу тадбиркорлар яратган янги иш ўринлари сонига қараб қуйидаги муддатларда бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилади:
Шунингдек, “20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастурига киритилган тадбиркорлик субъектлари юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғини 2025 йил 1 январгача қуйидаги миқдорда пасайтирилган солиқ ставкалари бўйича тўлайди:
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.