Фармонга кўра, Ипотекани қўллаб-қувватлаш жамғармаси (Жамғарма) ташкил этилади.
2024 йил 1 майдан қуйидаги тартиблар ўрнатилади:
- бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ипотека кредитларини ажратишда ипотека предметини суғурта хавфларидан суғурта қилиш талаби бекор қилинади;
- кўп қаватли уй-жойларни қуриш ҳуқуқи “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимидаги электрон рейтинг баҳоси “С” ва “СС” бўлган қурилиш ташкилотларига ҳам берилади.
Бунда, электрон рейтинг баҳоси “С” бўлган ташкилотларга 5 қаватдан юқори бўлмаган, “СС” бўлган ташкилотларга – 9 қаватдан юқори бўлмаган уй-жойларни қуришга рухсат этилади;
- 2025 йил 1 январгача белгиланган янги қурилиш ва махсус техникаларнинг импортида божхона божининг ноль ставкаси қўлланилади;
- “Янги Ўзбекистон” массивларида кўп қаватли уй-жойлар қурилишида иштирок этадиган қурилиш ташкилотларининг айланма маблағларини тўлдириш учун бюджетдан 500 миллиард сўм маблағ йўналтирилади.
- қурилиш ташкилотларига Тошкент шаҳрида – 9 ва ундан юқори, бошқа шаҳарларда – 7 ва ундан юқори, қишлоқ жойларда – 5 ва ундан юқори қаватли уй-жойлар қуриш учун ажратилган миллий валютадаги кредитлар бўйича 24 ойдан ортиқ бўлмаган муддатга “1+1” тамойили асосида ҳудудларнинг тоифасидан келиб чиқиб кафиллик ва компенсациялар тақдим этилади.