Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

“Ўзбекистон Республикасининг “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонуни ижросини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-210-сон, 05.06.2024 й.) қабул қилинди

  • 06.06.2024
  • 501 марта ўқилди

Қарорга кўра, “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонуни (Қонун) билан ўрнатилган талаблар ва механизмларни давлат органлари ва ташкилотларида самарали жорий этиш, бу жараёнда ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясини таъминлаш ҳамда улар учун зарур тушунтириш ишларини олиб бориш давлат органлари ва ташкилотларининг биринчи раҳбарлари зиммасига юклатилади.

Қонун ижросини ташкил этиш ишларини мувофиқлаштириш бўйича республика идоралараро комиссияси таркиби тасдиқланди.

Комиссия 2024 йил 1 июлгача Қонун татбиқ этиладиган давлат органлари ва ташкилотларининг аниқ рўйхатини шакллантиради. 

 Қонун кучга кирганидан кейин қуйидагилар таъминланади:

  • ҳар чоракда Республика идоралараро комиссиясининг ишчи органлари томонидан давлат органлари ва ташкилотлари кесимида манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган ҳолатлар таҳлил қилиниши, бундай ҳолатлар кўпайган давлат органлари ва ташкилотларига кечиктириб бўлмайдиган чораларни белгилаш учун тегишли тақдимномалар киритилиши;
  • ҳар ярим йилда манфаатлар тўқнашуви ҳолатларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш, шунингдек, бундай ҳолатларнинг олдини олиш бўйича кўрилаётган чоралар Республика идоралараро комиссияси йиғилишларида тегишли давлат органлари ва ташкилотларининг биринчи раҳбарлари иштирокида танқидий муҳокама қилиб борилиши. 
Chat