Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Йўл объектида қурилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича ҳуқуқбузарлик аниқланишига ёрдамлашган шахслар мукофотланади

  • 03.07.2024
  • 320 марта ўқилди

Қарорга мувофиқ (ПҚ-241-сон, 01.07.2024 й.), рухсатнома олмасдан йўл объектида қурилиш ва таъмирлаш ишларини амалга оширганлик ёки йўл объектининг аввалги ҳолатини тиклаш бўйича мажбуриятни бажармаслик ҳолати бўйича ҳуқуқбузарлик аниқланишига фаол ёрдам берган шахсларга ундирилган жариманинг 50 фоизи миқдорида мукофот пули берилади.

Ҳудудлар қиёфасини яхшилаш мақсадида эксперимент тариқасида 2024 йил 1 сентябрдан 2025 йил 1 сентябргача жойлардаги ҳокимлар белгилаб берадиган муайян ҳудудда қуйидагиларни назарда тутувчи чора-тадбирлар амалга оширилади:

  • фуқаролар ва юридик шахсларнинг уларга тегишли бино ва иншоотга туташ ҳудудларни ободонлаштириш борасидаги масъулияти ОАВ, ижтимоий тармоқлар орқали ҳар бир маҳаллада маҳалла раислари томонидан тушунтирилишини ташкил қилиш;
  • кўп қаватли уйлар ҳовлиси ва атрофи, йўл ҳамда кўча четларининг ободонлаштирилган намунавий кўринишини тасдиқлаш;
  • йўл ва кўча четларидаги бўш ерларни кўкаламзорлаштириш бўйича дастур тасдиқлаш.
Chat