“Давлат харидлари тизимини такомиллаштириш ва унда кичик тадбиркорлик субъектлари иштирокини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-249-сон, 10.07.2024 й.) қабул қилинди
- Қарорга кўра, 2024 йил 1 сентябрдан электрон дўкон воситасида давлат харидларини амалга оширишда нарх ва бошқа шароитлар тенг бўлган ҳолларда, белгиланган мезонларнинг бири асосида ногиронлиги бўлган шахслар, хотин-қизлар ва ёшларнинг бандлигини таъминлаган кичик тадбиркорлик субъектларининг таклифлари устунликка эга бўлади.
2024 йил 1 сентябрдан 2025 йил 31 декабргача кичик бизнесга кўмаклашиш марказлари ёрдамида ишлаб чиқилган лойиҳалар доирасида импорт қилинадиган асбоб-ускуналарни суғурталаш ҳамда хомашё ва материалларни сертификатлаш харажатларининг 50 фоизигача қисмини, бироқ БҲМнинг 30 бараваридан (10 млн 200 минг сўм) ошмаган миқдорда қоплаб берилади.
- Давлат харидлари тизимини янада такомиллаштириш ва ушбу тизимда жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадида 2024 йил 1 октябрдан давлат буюртмачилари томонидан тўғридан-тўғри шартномалар улар тузилишидан олдин камида 1 иш куни, шунингдек, тендер савдолари натижаларига кўра расмийлаштирилган баённомалар давлат харидлари махсус ахборот порталига жойлаштириш орқали камида 2 иш куни давомида жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилади.