Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 май куни қабул қилинган “Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида”ги Фармонида аҳолининг кундалик ҳаётида учрайдиган ҳуқуқий муаммоларни ўрганиш бўйича амалий чоралар кўриб бориш белгиланган.
Жумладан, “Мадад” ННТ ходимлари “Адлия куни”, “Ҳуқуқий тарғибот куни” ҳамда сайёр қабулларда иштирок этиб, аҳолига, авваламбор, ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга бепул бирламчи юридик ёрдам кўрсатмоқда, ҳуқуқий муаммоларни суд ва бошқа давлат органлари орқали ҳал этишда зарур бўладиган ариза, шикоят ва даъво аризалари каби ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлашда кўмаклашмоқда.
Қашқадарё вилояти Китоб тумани “Гулистон” МФЙ ҳудудида ташкил этилган навбатдаги тадбирда ҳудудий адлия органлари билан биргаликда “Мадад” ННТ туман бюроси ходими ҳам уйма-уй юрган ҳолда аҳолининг ҳуқуқий муаммоларини ўрганди.