“Мадад” - муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан ННТлар фаолиятини ривожлантириш, уларнинг давлат органлари ва ташкилотлари билан ижтимоий шериклик асосида ўзаро ҳамкорлигини ташкил қилишга қаратилган лойиҳаларни молиялаштириш юзасидан танлов эълон қилинади.
Танловда нодавлат нотижорат ташкилотлари аризалари иловада кўрсатилган шаклда қабул қилинади.
Лойиҳа учун 4 та йўналиш бўйича грант маблағлари ажратилган бўлиб, танловда ғолиб деб топилган ҳар бир ташкилотга ажратиладиган маблағ миқдори - 60 миллион сўмни ташкил қилади.
Танлов қўйидаги йўналишлар бўйича ўтказилади:
Ҳужжатлар 2024 йил 25 июлдан 15 августгача қабул қилинади.
Аризаларни қўйидаги почта манзили орқали юборишингиз сўралади: info@madadnnt.uz
Маълумот учун телефон: 71-256-5253