Жорий йилнинг 12 август куни "Мадад" ННТ томонидан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастури (БМТТД)нинг “Ўзбекистон аҳолисига бепул юридик ёрдам кўрсатиш” лойиҳаси доирасида Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида семинар-тренинг машғулоти ташкил этилди.
Жумладан, тадбирда фуқароларга «Advice.uz» ҳуқуқий ахборот портали орқали реал вақт режимида ҳуқуқий масалалар бўйича онлайн маслаҳатлар ва тушунтиришлар олишлари учун қулай имконияти яратилганлиги, шунингдек, жойларда фаолият кўрсатиб келаётган туман (шаҳар) ҳуқуқий маслаҳат бюролари томонидан фуқароларга бевосита бепул юридик ёрдам кўрсатиб келинаётганлиги таъкидланди.
Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоблар олишди, шунингдек, уларга ҳуқуқий масалалар ва муаммолар юзасидан зарур ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди.