Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Аҳолини синов тариқасида рўйхатга олиш бошланди

  • 05.11.2021
  • 611 марта ўқилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида 2023- йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 710-сон қарорига мувофиқ, аҳолини синов тариқасида рўйхатга олиш 2021 йил 1–25 ноябрь кунлари Андижон вилоятининг Хўжаобод тумани, Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани, Хоразм вилоятининг Хива шаҳри ҳамда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида амалга оширилади.

Аҳолини синов тариқасида рўйхатга олиш икки хил усулда, яъни 1-5 ноябрь кунлари Интернет тармоғи орқали ва 11-22 ноябрь кунлари қоғоз шаклида рўйхатга олувчи ходимлар томонидан уйма-уй юрган ҳолда амалга оширилади.

Интернет тармоғи орқали аҳолини рўйхатга олиш учун МАХСУС АХБОРОТ ТИЗИМИ ишлаб чиқилган. Мазкур ахборот тизимида синов ўтказилиши белгиланган ҳудудлар аҳолиси учунгина эмас, балки, республикамизнинг барча ҳудудларида яшовчи ва бошқа давлатларда вақтинча бўлиб турган фуқаролар учун ҳам тизимга кириб, рўйхатдан ўтиш имконияти яратилган.

Chat