Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Эски ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати 1 йилга узайтирилди

  • 18.11.2021
  • 617 марта ўқилди

“Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида тўғрисида”ги Ҳукумат қарорига ўзгартиришлар киритилди (690-сон, 17.11.2021 й.).

Эски ҳайдовчилик гувоҳномалари қуйидаги муддатларда янгисига мажбурий алмаштирилади:

●  2010 йилгача берилганлари – 2022 йил 31 мартгача;
●  2010 – 2012 йилларда берилганлари – 2022 йил 30 июнгача;
●  2013 – 2015 йилларда берилганлари – 2022 йил сентябргача;
●  2015 йилдан кейин берилганлари – 2022 йил 31 декабргача.

Илгари 2021 йил 31 декабргача алмаштириш мажбурий эди.

Юқоридаги муддатларгача алмаштирилмаган гувоҳномалар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
 

Chat