Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Кўп квартирали уйларни бошқариш органлари қарздорликни суд орқали ундиришда олдиндан давлат божини тўлашдан озод қилинди

  • 08.11.2024
  • 205 марта ўқилди

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-993-сон, 07.11.2024 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига коммунал тўловларни суд орқали ундиришда қулайликлар яратишга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди

Қонун билан кўп квартирали уйнинг жойлари мулкдорларидан мажбурий бадаллар ва тўловларни ундириш бўйича суд буйруғини бериш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат этилганда аризага илова қилиниши зарур бўлган ҳужжатлар рўйхати белгиланди.

Шунингдек, кўп квартирали уйларни бошқариш органлари қарздорликни ундириш ҳақида судларга мурожаат қилишда олдиндан давлат божини тўлашдан озод қилиниб, уларнинг талабларини қаноатлантириш тўлиқ ёки қисман рад этилган тақдирда, давлат божи улардан талабларнинг қаноатлантирилиши рад этилган миқдорига мутаносиб равишда ундирилади.

Chat