Шу кунларда Бельгияда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролик жамияти вакиллари Брюсселда Европарламент депутатлари билан тарихий учрашув ўтказди (https://t.me/Parlament_jamoat_fondi/4418).
Бу — илк бор! Европарламентда Ўзбекистон фуқаролик жамияти институтлари билан бундай даражадаги мулоқот ташкил этилди.
Нима муҳокама қилинди?
— Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қаратилган ислоҳотлар;
— Институтларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирлар;
— Европа билан системали ҳамкорлик йўлга қўйилиши эҳтимоли.
Бу мулоқот оддий ташриф эмас — у стратегик сигнал. Фуқаролик жамиятини ривожлантириш, уни халқаро миқёсдаги ҳамкорлик тизимига боғлаш жараёни бошланмоқда.
Ўзбекистон фуқаролик жамияти энди ички майдондагина эмас — Европа сиёсий саҳнасида ҳам овоз чиқармоқда.