Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

“Мадад” ва “Бўлажак тилшунослар”: “Advice.uz” ҳуқуқий ахборот портали талабалар нигоҳида.

  • 01.05.2025
  • 50 марта ўқилди

Бугунги кунда ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш жамиятимизнинг барқарор ривожланиши ва демократик жамият қуришда муҳим аҳамиятга эга.

Чунки ҳуқуқий билимга эга бўлган ёшлар ўз ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишни, жамиятда фаол иштирок этишни ва қонунга итоат этишни билишади.

Шу сабабли, бизнинг ташкилотимиз томонидан ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган кенг кўламли “Ҳар бир ёшга ҳуқуқий мадад” ҳуқуқий акцияси ўтказилмоқда.

Акциянинг асосий мақсади ёшларни ҳуқуқий нормалар билан таништириш, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириш, ҳуқуқий масалаларда маслаҳатлар ва ҳуқуқий ёрдам олиш имкониятларини уларга ўргатишдан иборат.

“Мадад” ННТ ва адлия органлари ходимлари билан хамкорликда ушбу акция 2025 йилнинг 25 апрелдан 25 май кунига қадар мамлакатимизнинг барча таълим муассасаларида ўтказилиши режалаштирилган.

Бугун, ушбу акциянинг навбатдагиси Тошкент давлат жаҳон тиллари университетида ташкил этилди.

Мазкур акция доирасидаги тадбирларимизда 150 нафардан ортиқ профессор-ўқитувчилар ва фаол талаба-ёшлар қатнашиб, уларга қонунчилик янгиликлари, мамлакатимизда ҳуқуқий масалаларда маслаҳатлар ва ҳуқуқий ёрдам олиш учун яратилган имкониятлар, шу жумладан электрон имкониятлар батафсил тушинтириб берилди.

Хусусан, иштирокчилар “Advice.uz” ҳуқуқий ахборот порталининг имкониятлари ва замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда тезкор ҳуқуқий ёрдам олишнинг осон ва самарали усуллари тўғрисида маълумотга эга бўлишди.

Юқори савияда ташкил этилган акция сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга тегишли мутахассислардан жавоблар олишди.

“Ҳар бир ёшга ҳуқуқий мадад” акция карвони “Мадад” ННТ томонидан жойлардаги таълим муассасаларида давом эттирилмоқда. 

Chat