Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган тадбиркорлик субъектларига 50 миллион сўмгача субсидия ажратилади

  • 12.05.2025
  • 340 марта ўқилди

“Ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигини таъминлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-85-сон, 08.05.2025 й.) қабул қилинди. 

Фармон билан асосий мақсадлар этиб қуйидагилар белгиланди:

  • ногиронлиги бўлган шахсларнинг самарали фаолият кўрсатиши учун махсус хизматлар тизимини жорий этиш;
  • ногиронлиги бўлган ёшларни замонавий касбларга ўқитиш, уларнинг меҳнат бозорига кириши учун қўшимча имкониятлар яратиш;
  • 2025 йил якунига қадар 80 минг нафар ногиронлиги бўлган шахснинг барқарор бандлиги ва муносиб даромад топишини таъминлаш.

2025 йил 1 июндан бошлаб:

  • I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган тадбиркорлик субъектларига 50 миллион сўмгача субсидия ажратилади;
  • субсидия сурдотаржимон, психолог ва ҳамроҳлик хизматини ташкил қилиш харажатларини қоплаш учун ажратилади;
  • жисмоний шахсларга ҳамроҳлик хизматини ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида кўрсатишга рухсат берилади.

Шунингдек, “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизимида Меҳнатга лаёқатли ногиронлиги бўлган шахсларнинг электрон реестри юритилади.

Chat