
“Давлат олий таълим муассасаларига молиявий мустақиллик бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–61-сон, 24.12.2021 й.) қабул қилинди.
Қарор билан молиявий мустақиллик берилаётган давлат ОТМ рўйхати (35 та) тасдиқланди.
Молиявий мустақил давлат ОТМлари 2022 йил 1 январдан қуйидагилар бўйича мустақил қарор қабул қилади:
- контракт қийматини, тўлаш муддатларини белгилаш ва узайтириш;
- маҳаллий ва хорижий профессор-ўқитувчи ва мутахассисларни шартнома асосида жалб қилиш;
- ўз ҳисобидан талабалар учун стипендия ва грантлар ажратиш;
- хорижийан ўқув ва илмий адабиётлар, дарсликлар, ўқув қўлланмаларни тўғридан-тўғри харид қилиш;
- бўш турган бино ва иншоотларда пуллик хизматлар кўрсатиш тартибини белгилаш;
- автотранспорт воситаларининг йўл босиш йиллик лимити ва уларга хизмат кўрсатиш талабларини белгилаш.
Шунингдек қарорга кўра, ички аудит ва молиявий назорат хизматлари учун давлат ОТМ харажатларини онлайн мониторинг қилиш имконияти яратилади.