Низомга кўра, драйвер лойиҳа ҳудуднинг захира ва имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, маълум иқтисодий ўсишни ёки ўзгаришни юзага келтирадиган саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалигининг ривожланишига туртки берадиган лойиҳа ҳисобланади.
- Драйвер лойиҳаларни шакллантириш, келишиш ва ишга тушириш туман (шаҳар) ҳокимлари томонидан амалга оширилади.
- Бунда лойиҳалар ҳар йили 1 ноябргача туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан ишлаб чиқилади.
- 1 ҳафта муддатда лойиҳалар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига киритилади.
- Шундан сўнг, лойиҳалар 10 иш кунида Иқтисодиёт ва молия вазирлигига юборилади.
- Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 15 иш кунида драйвер лойиҳани жойига чиққан ҳолда ўрганади.
- Лойиҳаларни амалга ошириш доирасида бош лойиҳачи ташкилотлар қонунчиликда белгиланган тартибда танлов (тендер) орқали аниқланади.
- Драйвер лойиҳалар туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан тузиладиган далолатномага асосан фойдаланишга қабул қилинади ва амалга оширилган ҳисобланади.