“Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) иштирокидаги “Республика ихтисослаштирилган неврология ва инсульт илмий-амалий тиббиёт марказини ташкил этиш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–254-сон, 19.08.2025 й.) қабул қилинди.
Мазкур қарорни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсадлар этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:
Лойиҳани амалга ошириш муддати 2025–2032 йиллар этиб белгиланган.
Қарорга кўра, Республика ихтисослаштирилган неврология ва инсульт илмий-амалий тиббиёт маркази Неврология ва нейрореабилитация миллий тиббиёт маркази деб қайта номланди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги JICA кўмагида япониялик мутахассислар гуруҳини жалб этиш учун Япониянинг “Yakuzemi Information Education Center” консалтинг компанияси билан хорижий валютада 1 йил муддатга шартнома имзолаши белгиланди.