Дрон хизматларидан фойдаланиш учун Агропортал орқали ариза бериш, шартномаларни тузиш ва тўловларни амалга ошириш имконияти яратилади.
Агропортал орқали учиш баландлиги 30 метргача бўлган дронлар ёрдамида кўрсатиладиган хизматлар ваколатли идоралар билан келишилган ҳудудларда уларнинг йиллик рухсатномалари асосида тақдим этилади.
Шунингдек, Агропорталда қуйидаги хизмат турлари жорий қилинади:
- 2025 йил 1 декабрдан иккиламчи ижарага бериладиган ерларни белгилаш, ижара шартномасини тузиш, давлат рўйхатдан ўтказиш ва тўловларни амалга ошириш;
- 2026 йил 1 мартдан қишлоқ хўжалиги ерлари тоифасини ўзгартириш юзасидан аризалар бериш, уларнинг ҳолатини онлайн кузатиб бориш ва натижаларини тақдим этиш.