Фармонга кўра, судья ва суд аппарати ходимларининг мажбурий малакасини оширишнинг қуйидаги тартиби жорий этилади:
5 йил муддатга тайинланган судьялар – ҳар 2 йилда, 10 йил муддатга тайинланган судьялар – ҳар 3 йилда 2 ҳафтадан кам бўлмаган;
Олий суд судьялари, суд раислари ва раис ўринбосарлари, шунингдек, муддатсиз даврга тайинланган судьялар – ҳар 3 йилда 1 ҳафтадан кам бўлмаган;
фаолият самарадорлиги рейтингининг паст кўрсаткичларига эга судьялар – навбатдан ташқари 2 ҳафтадан кам бўлмаган;
суд аппарати ходимлари – ҳар 2 йилда 1 ҳафтадан кам бўлмаган малака ошириш курсларида ўқитилади.
Амалдаги судьялар учун мураккаб тоифадаги ишлар бўйича малака ошириш курслари ташкил этилади.
Раҳбарлик лавозимларига, қоида тариқасида, фақат раҳбар кадрларни қайта тайёрлаш курсларини муваффақиятли тамомлаган судьялар тайинланади.
Академияда 2026/2027 ўқув йилидан “Суд фаолияти” мутахассислиги бўйича магистратура дастури асосида ўқитиш ташкил этилади.