“Телекоммуникациялар соҳасида тартибга солиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–142-сон, 21.08.2025 й.) қабул қилинди.
⇒ Фармонга кўра, Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги ташкил этилади.
⇒ Агентлик оператор ва провайдерлар томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифатининг белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқланган режага мувофиқ ҳар ойда камида 1 маротаба мониторинг қилиб боради.
Агентлик молиявий ва тузилмавий жиҳатдан ҳамда ваколати доирасида қарор қабул қилишда мустақил ҳисобланади ҳамда ўз фаолиятида Вазирлар Маҳкамасига ҳисобдор бўлади.