Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Талабалар ижара тўловларини бир қисмини қоплаб бериш бўйича ҳар ойнинг 7-санасига қадар онлайн ариза беришлари керак

  • 03.09.2025
  • 46 марта ўқилди

Талабалар ижара тўловларини бир қисмини қоплаб бериш бўйича ҳар ойнинг 7-санасига қадар онлайн ариза беришлари керак

Ариза бериш қуйидагича амалга оширилади:

  1. kontrakt.edu.uz ахборот тизимидан рўйхатдан ўтилади ва шахсий кабинетга кирилади;

  2. шахсий кабинетдан “Ижара тўловлари” бўлими танланади;

  3. “Ариза юбориш” тугмаси босилади ва ариза юборилади.

Бунда 1-босқич талабаларидан жорий ўқув йилининг сентябрь ва октябрь ойлари учун ижара шартномаси талаб этилмайди.

Иккинчи ва ундан юқори курс талабалари учун ижара шартномаси бўлиши талаб этилади.

Ижара шартномаларини ҳисобга қўйиш хизмати: http://ijara.soliq.uz

АСОС: Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 сентябрдаги 605-сон қарори.

Chat