Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ҚҚС нольга тенг бўлади

  • 05.09.2025
  • 164 марта ўқилди

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида 4 сентябрь куни бўлиб ўтган тақдимотда маълум бўлди.

2025 йил 1 январдан бошлаб, қишлоқ хўжалиги корхоналари деҳқон ва фермерларга ўзи етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини (ғалла ва пахтадан ташқари) сотишда ҚҚС ноль ставкада бўлади.

Шу билан бирга, маҳсулотни етиштиришда уруғ, ўғит, ёқилғи, транспорт, электр каби харажатлар учун ҳисобга олинган ҚҚСни қайтариб бериш амалиёти ҳам сақланиб қолади.

Натижада фермер ва деҳқонлар ихтиёрида йилига 300 миллиард сўм маблағ қолади, яна 400 миллиард сўмлик солиқни қайтариб олиш имконияти бўлади.

Chat