Бугун “Мадад” ННТ ижрочи директори Ш. Саидов Швейцария Ҳамкорлик ва Ривожланиш Агентлиги (SDC) раҳбари ўринбосари, ҳурматли Келлер хоним ҳамда агентлик маслаҳатчиси жаноб Шамшодбек Юнусов билан муҳим учрашув ўтказди.
Учрашув давомида “Мадад” ННТнинг фаолияти, эришган ютуқлари ва келажакдаги режалари тақдим этилди.
“Мадад” ННТ Ўзбекистонда фуқаролик жамияти ташкилотлари салоҳияти ва барқарорлигини мустаҳкамлашга қаратилган SDC концепцияси доирасида фаол ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди. Бу келишув Ўзбекистонда кучли ва барқарор фуқаролик жамиятини шакллантиришга хизмат қилади.
Биз ушбу учрашув келажакдаги ҳамкорликнинг янги йўналишларини белгилаб бериши ва самарали натижаларга эришиш учун мустаҳкам пойдевор яратишига ишонамиз!