Бугун Фарғона вилоятида "Мадад" нодавлат нотижорат ташкилоти ҳамда Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамкорлигида амалга оширилаётган "Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига бепул юридик ёрдам кўрсатиш ва одил судловдан фойдаланиш" лойиҳаси доирасида маҳалла вакиллари учун навбатдаги тренинг бўлиб ўтди.
Унда ногиронлар ва хотин-қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларига оид конунчиликни мазмун-мохияти етказилди. Иштирокчиларга "Мадад" ННТ ижрочи директори Ш.Саидов, ижрочи директор ўринбосари У.Хакимов ва бўлим бошлиғи А.Эзозхоновлар томонидан лойиҳа мақсад ва вазифалари, ногиронлар ҳамда хотин-қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича батафсил тушунтиришлар берилди.
Йиғилишда Фарғона вилояти адлия бошқармаси бошлиғи в.б. Ф.Ашматов ва бошқарманинг масъул ходимлари ҳам иштирок этиб, иштирокчиларнинг саволларига жавоб беришди. Тренинг якунида қатнашчиларга сертификатлар топширилди.
Ушбу лойиҳа доирасидаги ишлар давом этади.