Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Атом электр станцияси блокининг эҳтимолий хавфсизлик таҳлилига қўйиладиган талаблар белгиланди

  • 09.10.2025
  • 72 марта ўқилди

“Атом электр станцияси блокининг эҳтимолий хавфсизлик таҳлилига қўйиладиган” асосий талаблар  Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами: 3684-сон, 08.10.2025 й). 

Мазкур асосий талаблар лойиҳалаштирилаётган, барпо этилаётган ва фойдаланилаётган атом электр станцияси блокининг эҳтимолий хавфсизлик таҳлилига қўйиладиган талабларни белгилайди.

Эҳтимолий хавфсизлик таҳлили қуйидаги мақсадларда ўтказилади:

► атом электр станцияси блоки хавфсизлигининг эҳтимолий кўрсаткичларини  ҳисоблаш;

► оғир авариялар ва катта авариявий ташланмалар эҳтимолини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган норматив чегаралар билан таққослаш;

► атом электр станцияси блоки хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда устуворликларни белгилаш;

► атом электр станцияси блоки тизимларини (элементларини) модернизация қилиш тадбирларининг атом электр станцияси блоки хавфсизлигига таъсирини баҳолаш.

Эҳтимолий хавфсизлик таҳлили натижаларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилиши мумкин:

➖ хавфсизлик учун муҳим бўлган атом электр станцияси блоки тизимларининг  ишончлилигини баҳолаш;
➖ назорат ва текширув ишларини режалаштириш ва баҳолаш;
➖ лойиҳавий авариялар учун бошланғич ҳодисалар рўйхатини асослаш;
➖лойиҳадан ташқари авариялар рўйхатини асослаш.

Эҳтимолий хавфсизлик таҳлилини ўтказиш учун атом электр станциясини эксплуатация қилувчи ташкилот масъул ҳисобланади.

Chat