Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Солиққа оид низолар бўйича эксперт кенгаши ташкил этилади

  • 28.10.2025
  • 32 марта ўқилди

Ҳукумат қарори (672-сон, 24.10.2025 й.) билан “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги  Солиққа оид низолар бўйича эксперт кенгаши тўғрисида ”ги низом тасдиқланди. 

Низом Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Солиққа оид низолар бўйича эксперт кенгашининг фаолиятини ташкил этиш ҳамда тадбиркорлик субъектлари ва солиқ органлари ўртасида юзага келган солиққа оид низоларни кўриб чиқиш ва улар юзасидан хулосалар бериш тартибини белгилайди.

Қуйидагилар Кенгашнинг асосий вазифалари ҳисобланади, жумладан:

► тадбиркорлик субъектлари ва солиқ органлари ўртасида юзага келган солиққа оид низоларни кўриб чиқиш ҳамда улар юзасидан хулосалар бериш;

► солиқ қонунчилигига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг қўлланишини ўрганиш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиёти сифатини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

► солиққа оид низоларни кўриб чиқишда бизнес ҳамжамияти, давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда илмий ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш.

Кенгаш таркиби Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан тасдиқланади.

Кенгаш мажлислари бир ойда камида икки марта ўтказилади.

Chat