Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари молиявий қўллаб-қувватланади

  • 10.11.2025
  • 68 марта ўқилди

“Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини қўллаб-қувватлаш чоралари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–336-сон, 09.11.2025 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2026 йилдан давлат тиббиёт муассасалари ходимлари Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан ҳар йили меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорида рағбатлантирилади.

Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан ҳар йили қуйидаги номинациялар бўйича танлов ўтказилади:

► “Энг яхши республика шифохонаси раҳбари”, “Энг яхши ҳудудий соғлиқни сақлаш органи раҳбари”;

ҳар бир ҳудудда:

▪️ “Энг яхши туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш органи раҳбари”, “Энг яхши оилавий поликлиника раҳбари”, “Энг яхши туман (шаҳар) шифокори” ва “Энг яхши туман (шаҳар) ўрта тиббиёт ходими”;

▪️ “Энг яхши оилавий поликлиника”, “Энг яхши туман (шаҳар) шифохонаси” ва “Энг яхши ҳудудий шифохона”.

Танлов натижалари асосида ғолиблар қуйидаги миқдорларда 1 марталик рағбатлантирилади:

♦ тиббиёт муассасалари – 500 млн сўм;

♦ тиббиёт ва раҳбар ходимлар – 30 млн сўм.

Chat