Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Акциянинг иккинчи куни: аҳолига яқин, амалий кўмак ва самимий мулоқот

  • 12.11.2025
  • 237 марта ўқилди

“Болалар нафақаси ёки моддий ёрдамни тўлаш тартиби”ни кенг жамоатчиликка етказишга қаратилган ҳуқуқий акциянинг иккинчи куни ҳам юксак руҳ ва фаол иштирок билан ўтмоқда.

Ташкилотимиз томонидан “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ва махалла фуқаролар йиғинлари билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирларда фуқаролар билан очиқ мулоқот ўтказилиб, уларнинг ҳаётий саволларига аниқ ва асосли жавоблар берилмоқда.


 


Аҳолига болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлашнинг амалдаги тартиби, талаб этиладиган ҳужжатлар, ариза бериш усуллари, шунингдек, электрон тизим орқали мурожаат қилиш имкониятлари батафсил тушунтириб берилди.

Тадбир жараёнида айрим фуқароларнинг мурожаатлари жойида ҳал этилди, бошқалари эса тегишли мутахассисларга йўналтирилди. Бу эса акциянинг амалий самарасини янада оширди.


  


Акция нафақат ҳуқуқий билимни ошириш, балки аҳолининг давлат ташкилотларига бўлган ишончини мустаҳкамлаш, ижтимоий ҳимоя тизимини янада шаффоф ва халқчил қилишга ҳам хизмат қилмоқда.


Эслатиб ўтамиз: акциянинг кейинги кунларида ҳам турли ҳудудлардаги маҳаллаларда учрашувлар ўтказилиб, фуқароларга ҳуқуқий маслаҳатлар ва амалий ёрдам кўрсатиш ишлари давом эттирилади.

Chat