Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

"Мадад" ННТ ходимлари учун ўқув машғулоти

  • 13.11.2025
  • 223 марта ўқилди

Бугун “Мадад” нодавлат нотижорат ташкилоти ва унинг ҳудудий ҳуқуқий маслаҳат бюролари ходимлари учун ТДЮУ Халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари кафедраси мудири, юридик фанлари доктори Шухратжон Рахмановнинг ўқув дарси бўлиб ўтмоқда.

Дарсни университет кафедра мудири, юридик фанлари доктори Шухратжон Рахманов олиб бормоқда. Мавзу — “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари”.

Тадбир давомида ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқий ҳимояси, улар учун яратилган имкониятлар ва амалий муаммоларни ҳал этиш механизмлари муҳокама қилинмоқда.

  

“Мадад” ташкилоти ходимлари учун бу ўқув жараёни — аҳолига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш сифатини янада ошириш сари қадамдир.

Chat