Адлия вазирлигида “Банк ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қарор (рўйхат рақами 3420-2, 11.11.2025 й.) давлат рўйхатидан ўтказилди
Ушбу ҳужжат билан бир қатор янгиликлар белгиланди, жумладан:
- Эндиликда мижозлар банкларда эскроу ҳисобварақларини очишлари мумкин (маълумот учун: бу ҳисобварақлар электрон тижоратда электрон савдо майдончалари орқали маҳсулотлар олди-сотдиси, улушли шартномалар бўйича ва бошқа соҳаларда битимлар тузишда қўлланилади).
- Банк ҳисобварақларини очиш учун мижозлар шахсни тасдиқловчи ҳужжатларнинг ҳамда ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахс тўғрисидаги маълумотноманинг ЯИДХП (my.gov.uz) ва/ёки "Ижтимоий карта" мобил иловаси орқали бериладиган электрон шаклини тақдим этишлари мумкин.
- Норезидент жисмоний шахслар илгари тегишли банкда банк ҳисобварағини очган бўлса, ушбу банкда бошқа банк ҳисобварақларини масофадан туриб очиши мумкин.
- 14 ёшгача бўлган вояга етмаган шахсга ота-онадан бири ёки уларнинг ўрнини босувчи шахс (қонуний вакили) томонидан миллий ва чет эл валютасида депозит, металл ҳисобварақлар очиш мумкин.
- 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган вояга етмаган шахслар миллий ва чет эл валютасида депозит, металл ҳисобварақларни мустақил равишда очишлари мумкин.