Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

"Тартибга солиш қумдони" режими доирасида ипотека облигацияларининг муомаласини амалга ошириш тартиби белгиланди

  • 14.11.2025
  • 227 марта ўқилди

“Ипотека облигацияларини чиқариш соҳасида “Тартибга солиш қумдони” махсус ҳуқуқий режими доирасида ипотека облигацияларининг эмиссияси ва муомаласи тўғрисида”ги вақтинчалик низом Адлия азирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами: 3700; 11.11.2025 й.).

Низомга кўра, “Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси” АЖ тўлов агенти бўлиб, ипотека облигациялари бўйича фоизларни тўлаш ва уларнинг номинал қийматини сўндириш у орқали амалга оширилади.

Ипотека қопламаси таркибига киритиладиган ипотека кредитлари қуйидаги шартларга мувофиқ бўлиши керак, жумладан:

⇒ кредитнинг гаровга нисбати кўрсаткичи 75 фоиздан кам бўлмаслиги;

⇒ ипотека кредитини олувчининг қарз юки кўрсаткичи 70 фоиздан кўп бўлмаслиги;

⇒ ипотека кредити берилган санадан бошлаб 6 ойдан кўп муддат ўтганлиги.

Ушбу кредитлар бўйича қуйидаги ҳужжатлар мавжуд бўлиши керак:

▪️ ипотека ва кредит шартномалари;
▪️ тўловлар жадвали;
▪️ суғурта полиси;
▪️ ипотека предмети ипотекага берувчига тегишли эканлигини тасдиқловчи ҳужжат;
▪️ ипотека шартномаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги давлат реестридан кўчирма.

Ипотека агенти томонидан ипотека облигациялари бўйича фоизларни тўлаш ва уларнинг номинал қийматини сўндириш фақат Марказий депозитарий орқали амалга оширилади.

Chat