Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлиги оширилади

  • 18.11.2025
  • 263 марта ўқилди

“Бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (727-сон, 17.11.2025 й.) қабул қилинди. 

Қарорга кўра, 2025 йил 1 декабрдан зилзилалар кучини кўрсатиб берувчи минтақавий акселерограммалар базаларидан келиб чиқиб лойиҳалаштириш амалиёти йўлга қўйилади.

2027 йил 1 октябрга қадар MSK-64 шкаласи бўйича 8 ва ундан юқори балли сейсмик фаол зоналарда махсус сейсмик ҳимоялаш ускуналари ёрдамида лойиҳалаштиришга устуворлик бериладиган объектлар турлари тасдиқланади.

2026 йил 1 февралдан:

► Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 октябрдаги 603-сон қарори асосида бериладиган зилзилабардошлик бўйича илмий хулоса учун ундириладиган тўлов миқдори 50 фоизга қисқартирилади;

► бир хил серияли объектларга илмий хулосалар фақат 1 маротаба тўлов асосида берилади, қолган шу турдаги объектларнинг лойиҳаларига илмий хулоса бериш учун тўлов ундирилмайди.

Зилзилабардошлик бўйича илмий хулосалар бериш "Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизимига интеграция қилинади.

Chat