Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

"Мадад" ННТ офисида Буюк Британия элчихонаси вакиллари билан учрашув

  • 19.11.2025
  • 240 марта ўқилди

"Мадад" ННТ офисида Буюк Британия элчихонаси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда "Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига бепул юридик ёрдам кўрсатиш ва адолатли судловдан фойдаланиш" лойиҳасининг 1-босқичи доирасида амалга оширилган муҳим ишлар сарҳисоб қилинди.


 


"Мадад" ННТнинг 80 нафар малакали ходимлари сафарбар этилган лойиҳа доирасида:

Ногиронлиги бўлган шахслар ва хотин-қизларнинг меҳнат, таълим, тиббий хизмат ва жамиятга интеграциялашуви билан боғлиқ ҳуқуқлари, имтиёзлар ва давлат ёрдами ҳақида атрофлича маълумотлар берилди.

Кекса авлод вакилларига пенсия таъминоти, тиббий хизматлар, ижтимоий нафақалар ҳамда ҳуқуқлари поймол этилганда кўрилиши лозим бўлган чоралар юзасидан тушунчалар берилди.

Хотин-қизларга гендер тенглик, оиладаги зўравонликдан ҳимояланиш, меҳнат ҳуқуқлари, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, шунингдек, тадбиркорликни ривожлантириш бўйича зарур ҳуқуқий маслаҳатлар ташкил этилди.

Лойиҳа доирасида "Мадад" ННТ ходимларининг Буюк Британияга хизмат сафари амалга оширилди. Бу сафар давомида улар ўхшаш соҳалардаги тажрибаларни, юридик ёрдам кўрсатиш тизимларини, ННТларнинг самарадорлиги ва аҳолига йўналтирилган дастурларини, шунингдек, волонтёрлик тизимларини чуқур ўрганиш имкониятига эга бўлдилар.


 


Муваффақиятли йўлга қўйилган "Ҳуқуқий ёрдам купони" тизими ва "Pro Bono" лойиҳаси эса ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига сифатли ва тезкор юридик хизмат кўрсатишга хизмат қилмоқда.

Бу ҳамкорлик, "Мадад" ННТнинг ижтимоий масалаларни ҳал этишдаги саъй-ҳаракатлари ва халқаро ҳамкорликни ривожлантиришдаги интилишларидан далолат беради.

Chat