Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Енгил саноат корхоналарини молиявий қўллаб-қувватлаш тартиби белгиланди

  • 19.11.2025
  • 212 марта ўқилди

Ҳукумат қарори (729-сон, 17.11.2025 й.) билан “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги қошидаги Енгил саноатни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан енгил саноат корхоналарини молиявий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди. 

Низом Енгил саноатни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан енгил саноат корхоналарини молиявий қўллаб-қувватлаш тартибини белгилайди.

Низомга кўра, Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги томонидан тадбиркорларга молиявий ёрдам қуйидаги харажатларни тўлаб бериш учун кўрсатилади, жумладан:

≈ халқаро брендларни жалб қилиш харажатларини қоплаб бериш йўналишида:

▪️ халқаро брендларни жалб қилиш, уларнинг эгалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, шунингдек, бу йўналишдаги сорсинг компанияси хизмати харажатлари;
▪️ транспорт харажати – эконом класс учун;
▪️ Ўзбекистон ҳудудида меҳмонхона харажати;
▪️ таржимонлик хизмати;

≈ мутахассисларни ўқитиш харажатларини қоплаб бериш йўналишида:

▪️ ўқув-тренингларида қатнашиш тўлови; 
▪️ транспорт харажати;
▪️ меҳмонхона харажати.

Молиявий ёрдам олиш учун ариза ва белгиланган ҳужжатлар ариза қабул қилинган кундан бошлаб 7 иш куни давомида кўриб чиқилади.

Агентлик 1 иш куни давомида қабул қилинган қарор тўғрисида тадбиркорларга хабарнома юборади.

Chat