“Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–343-сон, 18.11.2025 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, Экология қўмитасининг “Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ихтисослаштирилган таҳлилий назорат маркази" давлат муассасаси
негизида “Экологик мониторинг миллий маркази” давлат муассасаси ташкил этилади.
Экология қўмитаси ўз фаолиятида бевосита Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳисобдордир.
Қўмита ўз фаолиятини ҳар қандай давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг мансабдор шахсларидан мустақил равишда амалга оширади ҳамда унинг фаолиятига ушбу мансабдор шахсларнинг аралашуви тақиқланади.
Шунингдек, 2026 йил 1 сентябрга қадар Ягона экологик онлайн платформа фаолияти йўлга қўйилади.
2026 йил 1 мартдан белгиланган муддатда фон мониторинг станцияларини ўрнатмаган ва уларни Экология қўмитасининг Экологик мониторинг миллий марказига интеграция қилмаган I ва II тоифадаги корхоналарга нисбатан компенсация тўловлари 5 бараварга оширилган ҳолда қўлланади.