Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Жамоатчилик аҳоли пунктлари ерларини олиб қўйишга тақиқ қўйиш бўйича ташаббус киритиш мумкин бўлади

  • 20.11.2025
  • 215 марта ўқилди

Қарорга кўра, 2026 йил 1 мартдан табиатга зарар етказиш бўйича компенсация тўловларидан озод қилиш тарзида имтиёз бериш билан боғлиқ барча қонунчилик ҳужжатлари ва кўрсатмалар ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади.

Ушбу масалада имтиёз бериш фақат қонун орқали амалга оширилади.

Экополиция ходимларига жисмоний куч ишлатиш, махсус воситаларни (электрошок қурилмаларини) ва хизмат қуролини (резина ўқли, тўр отувчи) қўллаш ҳуқуқи берилади ҳамда уларнинг махсус кийимига боди камералар ўрнатилади.

2026 йил 1 апрелдан ўрмон фондига кирмайдиган дарахт билан қопланган аҳоли пунктларининг ер майдонларини олиб қўйиш ва бошқа мақсадлар учун ажратишга жамоатчилик томонидан тақиқ қўйиш бўйича ташаббус киритиш имкони яратилади.

Бунда фуқаро давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали мурожаат қилади.

Ер майдони жойлашган маҳалла аҳолисининг камида 10 фоизи тақиқ қўйишга рози бўлганда, Экология қўмитаси томонидан ушбу майдонни олиб қўйиш ва бошқа мақсадлар учун ажратишга тақиқ қўйилади.

Кадастр агентлиги тегишли ер майдони хусусий мулк ҳисобланмаслиги ёки бошқа ер тоифасига кирмаслигини ўрганиб, ижобий ҳолларда ушбу майдонга қўйилган тақиқни рўйхатдан ўтказади.

Chat