Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Бухоро вилоятида "Мадад" ННТ ва Буюк Британия элчихонаси ҳамкорлигида тренинг ўтказилди!

  • 12.01.2026
  • 256 марта ўқилди
Бугун Бухоро вилоятида "Мадад" нодавлат нотижорат ташкилоти ҳамда Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамкорлигида амалга оширилаётган "Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига бепул юридик ёрдам кўрсатиш ва одил судловдан фойдаланиш" лойиҳаси доирасида “маҳалла еттилиги” вакиллари учун навбатдаги тренинг бўлиб ўтди.

 


Унда ногиронлар ва хотин-қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларига оид қонунчиликнинг мазмун-моҳияти етказилди.

Иштирокчиларга "Мадад" ННТ ижрочи директори Ш. Саидовижрочи директор ўринбосари У. Ҳакимовбўлим бошлиғи А. Эзозхонов ва Халқаро ҳамкорлик ва лойиҳаларни амалга ошириш офисининг раҳбари Р.Сарабекова томонидан “Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига бепул юридик ёрдам кўрсатиш ва одил судловдан фойдаланиш” лойиҳасининг мақсади, вазифалари ва аҳоли учун самарали жиҳатлари, шунингдек, “Мадад” ННТ фаолияти ва амалга оширилаётган лойиҳалари, ҳамда “Ногиронлиги бўлган шахслар ва хотин-қизларнинг ҳуқуқий ҳимояси” бўйича батафсил тушунтиришлар берилди.


 


Ушбу лойиҳа доирасидаги ишлар давом этади.

Chat