Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

"Мадад" ННТ раҳбариятининг ҳуқуқий маслаҳат бюроларига ташрифи

  • 13.01.2026
  • 233 марта ўқилди
Жорий йилнинг 13 январь куни Муассаса раҳбарияти ва ходимлари томонидан Муассасанинг Бухоро вилояти Бухоро шаҳар, Шофиркон ҳамда Вобкент туманларидаги ҳуқуқий маслаҳат бюролари фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида ташрифлар амалга оширилди.

  


Мазкур ташрифдан кўзланган асосий мақсад —  бюро ходимларининг фаолияти билан яқиндан танишиш, уларнинг меҳнат шароитларини кўздан кечириш ҳамда аҳолига сифатли ва самарали бепул юридик хизмат кўрсатилишини таъминлашдан иборатдир. Ташрифлар доирасида ижрочи директор томонидан ҳуқуқий маслаҳат бюроларидаги мавжуд шарт-шароитлар, ходимлар учун яратилаётган имкониятлар, мавжуд қулайликлар ҳамда бюроларнинг аҳолига бепул ҳуқуқий ёрдам кўрсатишдаги амалиётлари ўрганилди. Шунингдек, ходимлар билан учрашувлар ўтказилиб, уларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифлари тингланди. Ташриф якунларига кўра, ҳуқуқий маслаҳат бюролари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича тегишли ходимларга услубий тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Chat