Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

АҚШда ўзбекистонликлар учун виза тартибини соддалаштириш бўйича музокаралар бошланди

  • 19.01.2026
  • 47 марта ўқилди
Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Фурқат Сиддиқовнинг айтишича, натижага эришиш осон эмас.

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Фурқат Сиддиқов ўзбекистонликлар учун виза тартибини соддалаштириш бўйича музокаралар бошланганини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, АҚШда виза олишни осонлаштириш учун мунтазам чоралар кўрилмоқда, аммо натижага эришиш осон эмас. Айнан қандай виза режими жорий этилиши ва қандай шартлар белгиланиши Американинг ички сиёсатига боғлиқ. Нафақат АҚШ, балки Бразилия, Канада ва бошқа давлатлар бўйича ҳам доимий музокаралар олиб борилмоқда.

Фурқат Сиддиқов бугунги кунда Ўзбекистон-АҚШ муносабатлари тарихий чўққига чиққанини таъкидлади. У икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш учун катта салоҳият мавжудлигини таъкидлади.

Ўтган йилнинг ўзида Ўзбекистон ва АҚШ президентлари тўрт марта учрашув ўтказди: икки марта телефон орқали ва икки марта юзма-юз — Нью-Йорк ва Вашингтонда. Бу кенг кўламли келишувларга эришиш имконини берди. Бу Америка ҳукуматининг Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларга, мамлакат салоҳиятига қизиқиши ва биз билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини кўрсатади, — деди дипломат.

Фурқат Сиддиқов 2026 йил январь ойи охиридан бошлаб Ўзбекистонда АҚШ фуқаролари учун 30 кунгача визасиз режим жорий этилишини маълум қилди. Бу эса океан ортидан келадиган сайёҳлар сонини 3 баробарга ошириши кутилмоқда.

Chat