Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Фуқароларнинг янги ID-карталари OneID тизимига автоматик тарзда уланади.

  • 20.01.2026
  • 50 марта ўқилди

Шунингдек, фуқароларга ID-картани биринчи марта расмийлаштиришда электрон рақамли имзо (ЭРИ) сертификати берилади. Тегишли қарорни давлат раҳбари имзолади.


Президентнинг “Ички ишлар органларининг миграция ва персоналлаштириш соҳасидаги фаолиятини рақамлаштириш орқали сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжатга кўра, 1 февралдан жисмоний шахсларга ID-картани биринчи марта расмийлаштиришда унинг чипига киритилган электрон рақамли имзо (ЭРИ) сертификати берилади. Ушбу хизмат бепул кўрсатилади.

Шу билан бирга, фуқаролар “Электрон ҳукумат” тизими фойдаланувчиларини идентификация қилиш ягона ахборот тизими (OneID)да автоматик тарзда рўйхатдан ўтказилади.

Мазкур чоралар миграция ва персоналлаштириш соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш, шунингдек, ушбу соҳада рақамлаштириш жараёнларини изчил давом эттиришга қаратилган.

Chat