Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Қон билан ишлаш хизмати ташкилотларида янги тизим йўлга қўйилади

  • 23.01.2026
  • 62 марта ўқилди

“2026–2030 йилларда қон билан ишлаш хизматини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–19-сон, 20.01.2026 й.) қабул қилинди.


✅ Қарорга кўра, қон билан ишлаш хизмати ташкилотларида қуйидагиларни назарда тутувчи янги тизим йўлга қўйилади:

2026 йил 1 октябрдан:

♦ қон билан ишлаш хизмати ташкилотларида қон маҳсулотлари хавфсизлиги ва сифатини таъминлаш бўйича барча техник ва тиббий жараёнларни тартибга солувчи стандарт операцион жараёнлар ҳамда хавфсизлик баённомалари жорий қилинади;

♦ “эҳтиёж – қайта ишлаш – етказиш” занжири доирасида бизнес жараёнларини бошқариш тизими жорий этилади. 

2027 йил 1 мартдан “Қон маҳсулотлари электрон ҳисобини юритиш” ахборот тизими жорий этилади.

2026 йил 1 октябрдан қон билан ишлаш хизмати ташкилотларида қон маҳсулотларини мажбурий тартибда 2 босқичли скрининг текширувидан ўтказиш тизими йўлга қўйилади.

Chat