Мазкур семинарнинг асосий мақсади — маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий тусдаги ҳужжатларнинг қонунчиликка мувофиқлигини таъминлаш, уларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби ҳамда амалдаги қонун ҳужжатлари талабларини ходимларга тушунтиришдан иборат бўлди.
Тадбир давомида иштирокчиларга халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашлари томонидан қабул қилинадиган қарорларни тайёрлаш ва қабул қилиш жараёнлари, мазкур ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказишнинг ҳуқуқий асослари ҳамда бу борада ҳуқуқий маслаҳат бюролари ходимларининг вазифа ва ваколатлари ҳақида батафсил маълумот берилди.
Шунингдек, семинарда норматив тусдаги ҳужжатлар лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказишда эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатлар, қонунчиликка зид нормаларнинг олдини олиш, ҳужжатлар сифатини ошириш ҳамда амалиётда учраётган муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан фикр алмашилди.

Тадбир якунида иштирокчиларнинг саволларига жавоблар берилиб, мавзу доирасида амалий тавсиялар тақдим этилди.