Мазкур курслар “Маҳалланинг ривожлантириш ва жамоатчилик иштирокини кучайтириш” давлат дастури доирасида ташкил этилган бўлиб, ННТ вакилларининг касбий салоҳиятини ошириш, уларнинг замонавий билим ва кўникмаларини ривожлантириш ҳамда давлат органлари билан ҳамкорлигини мустаҳкамлашни мақсад қилади.
Курсларда республика ҳудудларидан келган нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирок этмоқда.
Жумладан, “Мадад” нодавлат нотижорат ташкилотининг Халқаро ҳамкорлик ва лойиҳаларни амалга ошириш бўлими раҳбари Р. Сарабекова ҳам мазкур курсларда иштирок этмоқда.
Қисқа муддатли малака ошириш курслари доирасида иштирокчиларга қуйидаги йўналишларда билим ва кўникмалар берилиши назарда тутилган:
Шунингдек, курслар давомида амалий машғулотлар, кейс-таҳлиллар ва ўзаро тажриба алмашиш жараёнлари ҳам ташкил этилган.
Мазкур курслар нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларининг билим ва кўникмаларини ошириш, уларнинг фаолияти самарадорлигини кучайтириш ҳамда фуқаролик жамиятини янада ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади.