Жумладан, Европа Иттифоқи ҳамда Германия Федерал иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш вазирлиги (BMZ) томонидан молиялаштирилаётган “Ўзбекистонда давлат бошқарувини такомиллаштириш — инклюзив коррупциянинг олдини олиш” лойиҳаси доирасида 2026 йил 20–25 апрель кунлари Латвия Республикасининг Рига шаҳрида Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари ҳамда Агентликнинг масъул ходимлари учун махсус “Ёзги мактаб” ташкил этилди.

Мазкур ўқув дастури “Transparency International Latvia (Delna)” ташкилоти томонидан мувофиқлаштирилди. Дастурнинг асосий мақсади иштирокчиларни Латвиянинг фуқаролик жамиятини ривожлантириш соҳасидаги илғор тажрибаси билан яқиндан таништириш, фуқаролик иштирокини таъминлаш механизмларини ўрганиш ҳамда уларни миллий амалиётга жорий этиш имкониятларини баҳолашдан иборат.
“Ёзги мактаб” доирасида иштирокчилар учун назарий ва амалий машғулотлар, мулоқотлар ва тажриба алмашиш сессиялари ташкил этилди. Унда фуқаролик жамияти институтларининг давлат бошқарувидаги ўрни, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда коррупциянинг олдини олишга қаратилган замонавий ёндашувлар муҳокама қилинди.
.jpg)
Мазкур тадбир Ўзбекистонда фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини ривожлантириш, жамоатчилик иштирокини кенгайтириш ва коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги миллий