Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

Жамоатчилик иштирокида маиший коррупция ҳолатлари муҳокама қилинди

  • 23.04.2026
  • 25 марта ўқилди

2026 йил 23 апрель куни Тошкент шаҳрида “Жамоатчилик иштирокида маиший коррупция ҳолатларини ўрганиш ва таҳлил қилиш” лойиҳаси доирасида давра суҳбати бўлиб ўтди.


Мазкур тадбирда давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари вакилларидан иборат 40 нафар иштирокчи қатнашиб, маиший коррупциянинг мавжуд ҳолати, унинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда бартараф этиш механизмлари муҳокама қилинди.

Давра суҳбатида Мадад ННТ ижрочи директори Ш.Саидов ҳам иштирок этиб,  маиший коррупция  жамиятда адолатга бўлган ишончни пасайтириши ва давлат органлари нуфузига салбий таъсир кўрсатиши хусусида тўхталиб ўтди.

Шунингдек,  маиший коррупцияга қарши курашишда жамоатчилик иштирокини кучайтириш ҳал қилувчи омил эканини алоҳида таъкидлаб бир қатор  таклифларни илгари сурди. Давра суҳбати якунида иштирокчилар маиший коррупцияга қарши курашиш фақат давлат органларининг эмас, балки бутун жамиятнинг умумий вазифаси эканини таъкидладилар.

Chat